«валюта операциялари» тегли мақолалар


Ўзбекистон валюта биржасидаги савдолар ҳажми пасайишда давом этмоқда
14 май 2024, 20:11

Ўзбекистон валюта биржасидаги савдолар ҳажми пасайишда давом этмоқда

Биринчи чорак якунига кўра, Ўзбекистонда валюта айирбошлаш ҳажми 2,7 фоизга камайиб, 5,82 миллиард долларни ташкил қилди. Кўрсаткич ўтган йилнинг март ойидагига нисбатан 6,8 фоизга пасайган.

Давлат компаниялари учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби кучайтирилди
25 апрель 2024, 22:56

Давлат компаниялари учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби кучайтирилди

Ҳукумат давлат компаниялари учун валюта операцияларини амалга ошириш тартибини қаттиқлаштирди. Апрель ойидан бошлаб улар хорижий валютадаги операцияларни фақат асосий ҳисобрақам очилган банклар орқали амалга ошириши мумкин.

«Бозорга аллақачон салбий таъсир қилди». Георгий Паресишвили — МБнинг юридик шахслар учун валюта конвертацияси бўйича ўзгартиришлар лойиҳаси ҳақида
10 ноябр 2023, 11:53

«Бозорга аллақачон салбий таъсир қилди». Георгий Паресишвили — МБнинг юридик шахслар учун валюта конвертацияси бўйича ўзгартиришлар лойиҳаси ҳақида

Марказий банкнинг валютани сотиб олиш шартларини ўзгартиришга оид лойиҳаси фонд бозорига аллақачон салбий таъсир кўрсатди, деди «Тошкент» фонд биржаси раҳбари Георгий Паресишвили. У конвертацияни мураккаблаштириш инвесторларни чўчитишини таъкидлади ва жараённи соддалаштириш тарафдори эканини айтди.

«Ортга қайтиш бўлмайди». Марказий банк — валюта конвертацияси қоидаларига ўзгартиришлар киритилаётгани ҳақида
9 ноябр 2023, 18:01

«Ортга қайтиш бўлмайди». Марказий банк — валюта конвертацияси қоидаларига ўзгартиришлар киритилаётгани ҳақида

Марказий банк конвертация қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар «валюта операцияларини чеклашни эмас, амалдаги нормаларни аниқлаштириш ва операцияларни амалга ошириш жараёнини соддалаштиришни» англатишини таъкидлади. МБ раиси ўринбосари Бобир Абубакиров «орқага қайтиш бўлмаслигини» айтди.

Ўзбекистонда юридик шахслар учун чет эл валютасини сотиб олишда назоратни кучайтириш режалаштирилмоқда
7 ноябр 2023, 19:36

Ўзбекистонда юридик шахслар учун чет эл валютасини сотиб олишда назоратни кучайтириш режалаштирилмоқда

ЎЗбекистон Марказий банки юридик шахслар учун чет эл валютасини сотиб олиш шартларини ўзгартиришни таклиф қилмоқда. Валюта сотиб олишда зарур бўладиган ҳужжатлар сони ортиши, норезидентлардан миллий валютадаги маблағларнинг келиб чиқиши қонунийлигини таъминлаш ва бошқалар талаб қилиниши мумкин.

Марказий банк валюта операциялари бўйича қарорини «санкцияларга риоя қилиш» талаблари билан изоҳлади
18 сентябрь 2023, 12:22

Марказий банк валюта операциялари бўйича қарорини «санкцияларга риоя қилиш» талаблари билан изоҳлади

Валюта операциялари бўйича ҳужжат Банк назорати қўмитаси қарори бўлиб, унга кўра банкларга мижозларни назорат қилиш ва санкция рискларини камайтириш чораларини кўриш топширилган, деди МБ раиси. Хорижий банклар Ўзбекистонда мижозлар етарли даражада текширмагани учун тўловларни маъқулламади, деди у.

Марказий банк банклардаги иккиламчи ҳисобварақлар орқали валюта чиқиб кетиши мумкинлигидан хавотирланмоқда
18 сентябрь 2023, 10:49

Марказий банк банклардаги иккиламчи ҳисобварақлар орқали валюта чиқиб кетиши мумкинлигидан хавотирланмоқда

Марказий банк иккиламчи банк ҳисоб рақамлари орқали чет эл валютаси товарлар импорти доирасида ноқонуний олиб чиқиб кетилиши мумкинлигидан хавотирланмоқда. Комплаенс-назорат чораларидан асосий мақсад банклар ва тадбиркорлик субъектлари санкция чекловларига тушишининг олдини олиш, деди МБ раиси.

«Жамият қабул қилмаган қарор — нотўғри қарор» — Марказий банк раиси
16 сентябрь 2023, 13:24 1

«Жамият қабул қилмаган қарор — нотўғри қарор» — Марказий банк раиси

Валюта операцияларини чеклаш қарори қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ушбу қарор бекор бўлганини эълон қиларкан, «Жамият қабул қилмаган қарор нотўғри қарордир», деди. «Либераллаштиришда ортга қайтиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас», — дея қўшимча қилди у.

Ўзбекистонда банклар ва тадбиркорлик субъектларига валюта операциялари бўйича чекловлар киритилмоқда
15 сентябрь 2023, 21:44

Ўзбекистонда банклар ва тадбиркорлик субъектларига валюта операциялари бўйича чекловлар киритилмоқда

Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган талаблар кучайтирилмоқда. Тадбиркорлик субъектларининг валюта операциялари фақат асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали амалга оширилади. Конвертация учун миллий валютадаги маблағларни бошқа банклардаги иккиламчи ҳисобварақларига ўтказиш ҳам тақиқланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг